Бугун
60
Ўзбек

Саидумархон Саиднуруллаевнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди

Футбол
3 ноябр, 21:40
Ўзбекистон U-23 жамоаси футболчиси Германияда операция қилинди.
Саидумархон Саиднуруллаевнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди
Foto: O'FA

Ўзбекистон U-23 жамоаси футболчиси Саидумархон Саиднуруллаевнинг тиззасидаги хочсимон бойлам жароҳати сабаб ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Футболчи Осиё ўйинлари яримфиналидаги баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Унинг тезроқ сафга қайтишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан Германиянинг «Медиcал Cоннеcтионс» клиникасида операция ташкил этилди.

Жарроҳлик амалиёти профессор Мирко Херберт томонидан амалга оширилди. Айни пайтда Саиднуруллаев ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Маълумот учун, хочсимон бойлам тизза бўғимининг барқарорлигини таъминлайдиган муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. Бундай жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни индивидуал кечади.

Бугунги янгиликлар