«Манчестер Юнайтед»нинг ёш ҳужумкор яримҳимоячиси Жей-Жей Габриел фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Фернандес Сантос хабар бермоқда.
Манбага кўра, 16 ёшли англиялик футболчи айни пайтда Испания пойтахтида машғулот ўтказмоқда ва трансфер якунланишини кутмоқда. Томонларга келишувнинг бир нечта тафсилотларини ҳал қилиш қолган. Яқин кунлар музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Габриел учун курашда «Барселона» ҳам иштирок этган, бироқ каталонияликлар трансфер бўйича рақобатдан чиққан. Аввалроқ «Бавария» ва «ПСЖ» ҳам футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Жей-Жей Габриел «Манчестер Юнайтед» академиясида тўп тепмоқда. У ҳали клубнинг асосий жамоасида дебют қилмаган.