Европа Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди. Дастлаб римликлар Соуле ва Маленнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда инглизлар Фернандеш ва Кунянинг дубли эвазига ғалабани илиб кетди.
Бу натижадан сўнг Кэррик жамоаси умумий гуруҳ босқичида 6 очко билан 17-ўринда бормоқда. «Рома» эса 4 очко билан 19-поғонада.
ЕЧЛ. 4-тур
МЮ — Рома 3:2
Голлар: Фернандеш 58 пеналти, Куня 83, 86 – Соуле 11, Мален 17 пеналти.
МЮ – Ламменс, Магуайр, Йоро, Балеба (Тилеманс, 51), Ҳеавен (Лисандро Мартинес, 75), Далот, Фернандеш, Амад Диалло (Ласи, 75), Мбеумо, Куня, Майну.
Рома – Васкес, Ренш (Лулли, 21), Кристанте, Де Рон, Соуле, Эрмосо, Манчини (Жиларди, 75), Балерди, Франса, Мора (Писилли, 46), Мален.
Огоҳлантиришлар: Фернандеш 20 – Соуле 20, Лулли 35, Мален 42.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади