Live
1
Ўзбек

Моуринио: «Грецияда ўйнаш ҳар доим қийин»

Футбол
3 ноябр, 15:58
АЕК – «Реал» учрашуви 4 ноябр куни бўлиб ўтади.
Моуринио: «Грецияда ўйнаш ҳар доим қийин»
Фото: Getty Images
04.11.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси AEK Athens AEK Athens - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган АЕКка қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Грецияда ҳар доим ўйнаш қийин бўлган. Улар — мамлакат чемпиони. Чемпионларга қарши кўп марта майдонга тушганмиз. Грецияда ўйнаш эса ҳар доим қийин. Европа қироли бўлган «Реал» Грецияда ўтказган саккизта учрашувининг фақат биттасида ғалаба қозонган.

Кўп йиллар аввал бу ерда икки марта ўйнаганман ва бундай муҳитда баҳс олиб бориш қанчалик қийинлигини яхши биламан. Уларнинг Чемпионлар лигасидаги тақвими жуда тиғиз. Ишончим комилки, улар ўз майдонидаги учрашувларни очко жамғариш учун энг яхши имконият деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, ҳар қандай рақиб «Реал»нинг оқ либосини кўрганда ўзида фавқулодда мотивация ҳис қилади. Бу баҳсда энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Акс ҳолда ғалаба қозона олмаймиз», — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Маълумот учун, АЕК – «Реал» учрашуви 4 ноябр куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • AEK Athens AEK Athens
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар