«Нюкасл» афсонаси Алан Ширер «Манчестер Юнайтед»нинг бу мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Манчестер Юнайтед» ҳақиқатан ҳам Премер-лигадан тушиб кетиш хавфи остида турган жамоалар қаторида. Мавсумни жуда ёмон бошлашди — айни пайтда уларни қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудидан атиги бир очко ажратиб турибди. Жамоа ўйинида ҳеч қандай ижобий ўзгариш аломатларини кўрмаяпман. Бош мураббий ва клуб раҳбариятига нисбатан босим жуда кучли. Бу жамоа қай даражагача пасайиб кетгани ақл бовар қилмас ҳолат. Бу ҳақиқий фалокат», — дея Ширернинг сўзларини келтирмоқда The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.