«Манчестер Юнайтед» Европа Чемпионлар лигаси 4-турида ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
83-дақиқага қадар 1:2 ҳисобида ортда бораётган «қизил иблислар» Матеус Кунянинг учрашув дубли эвазига ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа, Майкл Кэррик шогирдларининг ғалабасиз серияси тўққизта ўйиндан сўнг ниҳоясига етди. Бугунги ғалаба жамоа учун барча мусобақаларда 10 сентябрдан буён илк бор қўлга киритилган муваффақият бўлди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Озарбойжоннинг «Сабаҳ» клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Эндиликда жамоа 26 ноябр куни Чемпионлар лигаси 5-турида «Спортинг» меҳмони бўлади. Лиссабонликлар умумий турнир жадвалида 9 очко билан 7-ўринда бормоқда. Инглиз клуби эса 6 очко билан 16-поғонада.