«Фенербаҳче» Эмре Белезўғли жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилди.
«Бу рангларга хизмат қилиш — йиллар ўтса-да, сўнмайдиган самимий садоқат ва дахлдорлик туйғусидир. Майдонда футболчи, кейинчалик эса мураббий сифатида ушбу буюк клубнинг бир қисми бўлган Эмре Белёзўғлу энди жамоа муваффақияти йўлида фидойилик кўрсатиш учун «Фенербаҳче»га бош мураббий сифатида қайтмоқда.
Бу рамзни кўтариб юриш — фахр, унга хизмат қилиш эса масъулиятдир. Уйингизга хуш келибсиз, Эмре Белезўғли!» — дейилади клуб хабарида.
46 ёшли мутахассис 2020–2021 йилларда «Фенербаҳче»да спорт директори лавозимида фаолият юритган, шунингдек, жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарган.
Белёзўғлу шунингдек, «Истанбул Башакшеҳир», «Анкарагюжю», «Анталяспор» ва «Қосимпошо» клубларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган.