Live
1
Ўзбек

Кейн Роналдуга тегишли рекордни такрорлай олмади

Футбол
3 ноябр, 17:45
Англиялик футболчи «Атлетико»га қарши баҳсда майдонни голсиз тарк этди.
Кейн Роналдуга тегишли рекордни такрорлай олмади
Фото: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 0 : 2 Бавария Бавария

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар лигаси 4-турида «Атлетико» дарвозасига йўл топа олмади.

Бироқ англилик 33 ёшли футболчи «матрасчилар»га қарши баҳсда ўз ҳисобига голли узатмани ёзиб қўйди. Мюнхен клуби меҳмонда 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа, Кейнинг Чемпионлар лигасидаги кетма-кет 10 та ўйинда гол уришдан иборат серияси ўз ниҳоясига етди. Форвард турнир рекордини такрорлашига атиги бир қадам қолган эди. Ушбу рекорд Криштиану Роналдуга тегишли бўлиб, португалиялик футболчи Чемпионлар лигасида кетма-кет 11 та учрашувда гол киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри голли серияси ўтган мавсумнинг январ ойида Белгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» клубига қарши баҳсда бошланган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар