Live
2
Ўзбек

Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этмайди — ЎФА

Футбол
3 ноябр, 11:00
    46
Мамлакат футбол ассоциацияси хориж ва маҳаллий ОАВларда тарқалган хабарларга тезда муносабат билдирди.
Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этмайди — ЎФА
Foto: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фабио Каннаваронинг миллий жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақида тарқалган хабарларга тезда муносабат билдирди.

«Сўнгги соатларда айрим хорижий манбаларда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Осиё кубоги-2027 мусобақаси муддатининг ўзгартирилиши ортидан ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Оммавий ахборот воситалари ва футбол мухлисларидан тасдиқланмаган маълумотларга иşонмасликни ҳамда расмий хабарларга таянишни сўраймиз»,
— деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

46 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар