Live
2
Ўзбек

Флик: «Барселона» «Реал» ва «ПСЖ» билан бир хил савияда ўйнамоқда»

Футбол
3 ноябр, 10:30
Немис мутахассиси сўнгги мағлубиятларга қарамай, жамоасининг даражасига юқори баҳо берди.
Флик: «Барселона» «Реал» ва «ПСЖ» билан бир хил савияда ўйнамоқда»
Foto: Getty Images
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг «ПСЖ» ва Мадриднинг «Реал» клубига қарши сўнгги мағлубиятлари ҳақида фикр билдирди.

«Биз бошқача натижаларга эришишимиз мумкин эди. Шунга қарамай, жамоамиз «ПСЖ» ва «Реал» билан бир хил савияда ўйнамоқда, деб ҳисоблайман. Аммо ортга қарашнинг ҳожати йўқ. Ҳозир «Астон Вилла» билан баҳс ҳақида ўйлаяпмиз, ундан кейин эса «Атлетико»га қарши ўйнаймиз.

Мақсадимиз — Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ», — дея Фликнинг сўзларини келтиради АS.

Маълумот учун, «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Астон Вилла» баҳси 3 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар