Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 26 октябр – 3 ноябр кунлари ўтказилган KazChess Masters Almaty 2026 халқаро шахмат мусобақаси якунланди.
Мусобақада Ўзбекистон вакили, гроссмейстер Шамсиддин Воҳидов 9 та тур якунларига кўра 5,5 очко жамғариб, якуний рейтинг жадвалида 3-ўринни эгаллади.
Ушбу натижа учун Воҳидов 3,5 миллион Қозоғистон тенгеси (тахминан 7 715 АҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Шахмат. Шамсиддин Воҳидов Қозоғистондаги халқаро турнирда 3-ўринни эгаллади
Бошқалар
3 ноябр, 09:20
Ўзбекистонлик гроссмейстер 7715 доллар ишлаб олди.
Foto: UzChess