Бугун
31
Ўзбек

Эмери: «Барса»нинг «ПСЖ»га қарши камбэки вақтида футболга VAR керак эди»

Футбол
2 ноябр, 22:00
«Астон Вилла» бош мураббийи «ПСЖ»ни бошқарган пайтида ўтган машҳур ўйинни эслади.
Эмери: «Барса»нинг «ПСЖ»га қарши камбэки вақтида футболга VAR керак эди»
Фото: AFP
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «ПСЖ»ни бошқарган пайтида «Барселона»га қарши ўтган машҳур учрашувни эслади.

Парижликлар Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг биринчи баҳсида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган, жавоб ўйинида эса 1:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.

«Мен 2004 йилдан буён мураббийлик қиляпман. Жамоаларим 17 йилдан бери Европа мусобақаларида қатнашади.

Ҳар бир ўйин мен учун сабоқ бўлган. Лекин ўша баҳсдан жуда кўп нарса ўргандим — спорт нуқтаи назаридан ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам. Ўшанда футболга VAR керак эди», — деди Эмери «Барселона»га қарши учрашув олдидан.

2017 йилдаги жавоб баҳсида «ПСЖ» 1:6 ҳисобида ютқазган ва икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга чиқа олмаганди.

Аввалроқ Эмери Англия чемпионатидаги 100-ғалабасига эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар