Live
2
Ўзбек

Кейн «Бавария» билан шартномасини узайтиришини тасдиқлади

Футбол
2 ноябр, 16:16
Янги келишув 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
Кейн «Бавария» билан шартномасини узайтиришини тасдиқлади
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Германия гранди билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар якуний босқичга етганини тасдиқлади.

«Бу ҳафталар эмас, бир неча кун масаласи. Ўтган дам олиш кунлари жуда ижобий музокаралар ўтказдик ва бугун ҳам уларни давом эттирдик. Шартномани узайтириш муқаррар. Фақат бир нечта кичик тафсилотларни келишиб олиш қолди», — дея Кейнинг сўзларини келтиради инсайдер Флориан Плеттенберг.

Инсайдер маълумотига кўра, Англия терма жамоаси сардорининг 2029 йил ёзига қадар амал қиладиган янги шартномаси бўйича келишувга эришилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йил август ойида «Тоттенҳэм»дан Мюнхен жамоасига кўчиб ўтганди.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи Лондонда бўлиб ўтган тантанали маросимда профессионал фаолиятида илк бор «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар