Live
6
Ўзбек

Кейн: «Мессининг чап оёғи берилса, мени тўхтатиш деярли имконсиз бўларди!»

Футбол
2 ноябр, 09:04
    32
«Олтин тўп» соҳиби ҳозирда ўзини ҳар қачонгидан ҳам универсал футболчи сифатида ҳис қилмоқда.
Кейн: «Мессининг чап оёғи берилса, мени тўхтатиш деярли имконсиз бўларди!»
Foto: Getty Images

Ҳарри Кейн ўз ўйинида нималарни яхшилаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Бавария» ва Англия миллий жамоаси ҳужумчисидан «Олтин тўп» соҳиби бўлган футболчида ҳам камчиликлар бўладими?» деб сўрашди.

«Албатта! Ҳар доим яхшилашни истайдиган жиҳатлар топилади. Бу фаолиятимни якунлашга қарор қилгунимга қадар давом этади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шу билан бирга, мен ҳеч қачон ҳозиргидек ҳар томонлама универсал футболчи бўлмаганман, деб ҳисоблайман. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан майдонга тушганимда ўзимни имкониятларимнинг чўққисида ҳис қиламан.

Ўйинни тушунишим, бўш ҳудудларни ҳис қилишим, позиция танлашим, рақиб ҳимоячиларини ўзимга жалб қила олишим ва вазиятларни голга айлантиришим — буларнинг барчаси ҳозир энг юқори даражада. Буни машғулотларда ҳам сезяпман, айниқса, гол уришимда яққол кўринади.

Шунинг учун ўзимни ҳар қачонгидан кўра универсал футболчи сифатида ҳис қиляпман. Мени илҳомлантираётган нарса ҳам шу: ҳали ҳам ажойиб формадаман. Қанчалик юқори чўққиларга эриша оламан? Ривожланишда ва янада яхшироқ бўлишда давом этаманми? Буни вақт кўрсатади»
, — деди Кейн.

33 ёшли футболчи France Football томонидан мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот соҳиби сифатида аввалги ғолибларидан бирининг хусусиятини ўзлаштиришни исташини ҳам тан олди.

«Агар Мессининг чап оёғига эга бўлиб қолсам, мени тўхтатиш деярли имконсиз бўларди!» — дея табассум билан қўшимча қилди Кейн.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Англия Англия
  • Аргентина Аргентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

32 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар