«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Арсенал» ҳимоячиси Рикардо Калафиорини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби италиялик 24 ёшли футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда ва унинг атрофидагиларга ўз қизиқиши ҳақида аллақачон маълум қилган. Португалиялик мутахассис Рикардони дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди.
Бироқ «тўпчилар» Калафиорини сотиш ниятида эмас. Қайд этилишича, Лондон клуби 2027 йилда ҳимоячи билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, «Реал» Рикардога муқобил вариант сифатида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Бу мавсумда Калафиори барча турнирлар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.