Live
6
Ўзбек

Собослаи: «Мақсадимиз – АПЛда чемпион бўлиш»

Футбол
2 ноябр, 10:18
Мерсисайдликлар АПЛнинг 9-турида «Арсенал»га ютқазиб қўйди.
Собослаи: «Мақсадимиз – АПЛда чемпион бўлиш»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Доминик Собослаи мерсисайдликлар учун АПЛда қайси натижа муваффақиятли ҳисобланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Шубҳасиз, Премер-лигада ғолиб чиқиш биз учун энг яхши натижа ҳисобланади. Ахир, биз — «Ливерпул»миз. Клубимиз ҳар доим чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоалар қаторида бўлиши керак. Бизнинг руҳиятимиз шундай», — дея венгриялик футболчининг сўзларидан келттиради инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар АПЛнинг 9-турида «Арсенал»га ютқазиб қўйди. Бу натижадан сўнг жамоа 9 очко билан турнир жадвалида 5-поғонада бормоқда. Пешқадам «Арсенал»дан 9 очкога ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар