Live
6
Ўзбек

«Реал» Вербрюггенни Куртуага ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда

Футбол
2 ноябр, 11:16
«Брайтон» Вербрюггеннинг трансфер қийматини тахминан 40 миллион еврога баҳоламоқда.
«Реал» Вербрюггенни Куртуага ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» клуби «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Фернандес Сантос хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» нидерландиялик 24 ёшли дарвозабонни Тибо Куртуанинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ бу трансфер яқин вақт ичида амалга ошиши кутилмаяпти. Сабаби, «Реал» ҳозирча «Брайтон» билан музокара олиб бормаяпти.

Бундан ташқари, Испания гранди яқин вақт ичида белгиялик 34 ёшли кипер билан шартномани 2028 йилга қадар узайтиришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, «Брайтон» Вербрюггеннинг трансфер қийматини тахминан 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Бу мавсумда Барт «чайкалар» сафида барча турнирлар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди ва 10 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Real Madrid Real Madrid
Бугунги янгиликлар