Live
6
Ўзбек

Галлаҳер «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкин. Унга 3 клуб даъвогар

Футбол
2 ноябр, 11:26
Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги битими 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Галлаҳер «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкин. Унга 3 клуб даъвогар
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» марказий яримҳимоячиси Конор Галлаҳер жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Лидс» жамоалари англиялик 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Галлаҳер «тақачилар»да яқин ойлар ичида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса, кетиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Бу мавсумда Конор барча турнирлар доирасида 8 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди. Футболчининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ Де Зерби Мудрикнинг қачон сафга қайтишини маълум қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар