Live
6
Ўзбек

«МЮ» Фернандеш ўрнига Пас билан шартнома имзоламоқчи

Футбол
2 ноябр, 10:03
Трансфер қишдаёқ амалга ошиши мумкин.
«МЮ» Фернандеш ўрнига Пас билан шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

«Комо»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Николас Пас фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, аргентиналик 22 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби қишки трансфер вақтидаёқ Паснинг трансфери бўйича «Комо»га йирик таклиф билан чиқиши мумкин.

Манчестерликлар Николасни жамоани тарк этиши кутилаётган Бруну Фернандешга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, «Реал» яримҳимоячини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга экани таъкидланмоқда.

Бу мавсумда Пас барча турнирлар доирасида «Комо» сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Бугунги янгиликлар