Live
7
Ўзбек

Кэррик «Рома»га қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди

Футбол
2 ноябр, 11:56
«Қизил иблислар»нинг «Рома»га қарши баҳс 3 ноябр кунига белгиланган.
Кэррик «Рома»га қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед - : - Рома Рома

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган «Рома»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Патрик Доргу умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди, аммо эртанги учрашувда майдонга тушмайди. Бугун у биринчи марта жамоа билан бирга машғулот ўтказди. Унинг сафга қайтгани қувонарли, аммо эртага ўйнамайди. Ҳафта давомида тикланиш жараёни қандай кечишини кузатамиз. Ленида пай муаммос бор, аммо у жароҳатидан соғайиш устида ишламоқда. Шоу эса аниқ ўйнай олмайди.сУ тикланишга улгурмайди. Маркуснинг ҳолатини эса кунма-кун кузатиб, тикланиш жараёнини назорат қиламиз», — дея Кэррикнинг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «қизил иблислар»нинг «Рома»га қарши баҳс 3 ноябр кунига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар