«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа мавсум якунида Чемпионшипга тушиб кетиши мумкинлигини айтди.
«АПЛдан тушиб кетишингиз мумкин. Чунки бу чемпионатда барча жамоалар жуда кучли. Ҳар бир клубнинг таркиби ҳам, мураббийлари ҳам яхши.
Агар нотўғри йўлдан борсангиз ва омадсизликлар гирдобига тушиб қолсангиз, ундан чиқиб кетиш жуда қийин бўлиши мумкин», — дея тен Ҳагнинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Қайд этиш лозим, «қизил иблислар» ушбу мавсумни омадсиз бошлади. Жамоа 9 турдан кейин 7 очко жамғариб, турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.
Ундан кейинги ўринда бораётган «Кристал Пэлас» ҳам шунча очкога эга ва айни пайтда қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик мутахассис 2022 йил ёзидан 2024 йил октябр ойигача «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган. Ҳозирда у «Твенте» клубида техник директор лавозимида фаолият юритмоқда.