Live
13
Ўзбек

Морган Рожерс: «Челси»да етакчи бўлишни истайман»

Футбол
1 ноябр, 06:00
Лондон клуби ҳужумчиси янги жамоасидаги мослашув жараёни ва олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.
Морган Рожерс: «Челси»да етакчи бўлишни истайман»
Foto: Getty Images
31.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Челси Челси 2 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Астон Вилла»дан «Челси»га ўтган Морган Рожерс Лондон клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. 24 ёшли ҳужумчи янги жамоасида ўзини яхши ҳис қилаётганини ва етакчилардан бирига айланишни исташини таъкидлади.

«Бу клубдаги ҳамма нарса менга ёқмоқда. Бу мен учун янги чақириқ. Энг муҳими, жамоамиз аҳил ва бирдам бўлиши. Мен етакчи бўлишни ва ўзим энг яхши уддалайдиган ишни бажаришни истайман. Мавсумни жуда яхши бошладим, энди шу суръатда давом этишим керак», — дея Рожерснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.

Маълумот учун, Рожерснинг трансфери «Челси»га 138 миллион еврога тушган. Футболчи Лондон клуби билан 2033 йил июн ойи охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Морган Рожерс ушбу мавсумда АПЛ доирасида тўққизта баҳсда майдонга тушиб, бешта гол уришга муваффақ бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар