Live
13
Ўзбек

«Челси» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт учун 100 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр

Футбол
31 октябр, 08:45
Лондон клуби 23 ёшли футболчини трансфер қилиш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.
«Челси» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт учун 100 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр
Foto: Getty Images

«Челси» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скоттни харид қилиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Лондон клуби 23 ёшли футболчи трансфери учун 100 миллион фунтдан (120 миллион евро) кўпроқ тўлашга тайёр. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Манбага кўра, Скотт ҳали келажаги борасидаги қарорини «Борнмут» раҳбариятига маълум қилмаган. Бироқ «Челси» унга манфаатли шартларни таклиф қила олишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Скотт ушбу мавсумда барча мусобақаларда олтита баҳсда қатнашиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар