Live
13
Ўзбек

Бруну Фернандеш «Челси» билан баҳс олдидан футболчилар билан йиғилиш ўтказди — Манба

Футбол
31 октябр, 07:50
«Манчестер Юнайтед» сардори жамоадошларини муҳим беллашув олдидан йиғди.
Бруну Фернандеш «Челси» билан баҳс олдидан футболчилар билан йиғилиш ўтказди — Манба
Foto: Getty Images
HT Англия Премер-лигаси Челси Челси 0 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси»га қарши кечадиган баҳс олдидан футболчилар учун алоҳида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда indykaila News Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, яримҳимоячи йиғилишни 31 октябр куни эрталаб жамоа меҳмонхонасида ташкил қилган. Унда фақат футболчилар иштирок этган.

Маълумот учун, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 8-турдан кейин Майкл Кэррик бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» етти очко билан турнир жадвалининг 16-ўрнида бормоқда. Жамоа сўнгги бор 30 август куни 2-турда «Ипсвич Таун»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар