Live
13
Ўзбек

«Челси» Нгумоа кетганидан сўнг «Ливерпул» скаутларига академия ўйинларига киришни тақиқлади

Футбол
31 октябр, 06:00
Лондон клуби янги тартибларни жорий этмоқда.
«Челси» Нгумоа кетганидан сўнг «Ливерпул» скаутларига академия ўйинларига киришни тақиқлади
Foto: Getty Images

The Telegraph нашрининг хабар беришича, «Челси» раҳбарияти «Ливерпул» скаутларига клуб академияси жамоалари иштирокидаги баҳсларга киришни тақиқлади.

Манбага кўра, лондонликлар бундай қарорга ўз тизимининг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири — 18 ёшли вингер Рио Нгумоа «Ливерпул» сафига ўтганидан сўнг келган. «Челси» рақиб клубнинг ушбу ҳаракатини иқтидорли футболчини агрессив тарзда ўз томонига оғдириш деб баҳолаган.

Натижада «қизиллар»нинг селекция бўлими вакиллари «Челси»нинг барча ўсмирлар ва ёшлар жамоалари баҳслари учун аккредитациядан маҳрум қилинган.

Маълумот учун, Рио Нгумоа «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш вингер жорий мавсумда Чемпионлар лигасида муваффақиятли дриблинглар сони бўйича барча футболчилардан ўзиб кетган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар