Live
13
Ўзбек

Месси «яхши хулқ-атвор» қоидаси сабаб МЛС баҳсини ўтказиб юбормайди

Футбол
31 октябр, 06:10
«Интер Майами» ҳужумчиси бешинчи сариқ карточкасини олганига қарамай, кейинги ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Месси «яхши хулқ-атвор» қоидаси сабаб МЛС баҳсини ўтказиб юбормайди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси 2 ноябр куни «Ню-Энгланд Революшн»га қарши МЛС баҳсини ўтказиб юбормайди. ESPN хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Синсиннати»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган беллашувда мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олган бўлса-да, дисквалификацияга учрамайди.

Бунга МЛС регламентидаги «Яхши хулқ-атвор учун рағбат» қоидаси имкон беради. Унга кўра, футболчилар интизомли ўйин намойиш этгани учун аввалги сариқ карточкаларидан бирини ҳисобдан чиқариши мумкин.

Агар футболчи кетма-кет бешта баҳсда сариқ ёки қизил карточка олмаса ва бошқа интизомий жазога тортилмаса, унинг тўпланган сариқ карточкалари сонидан автоматик равишда биттаси айирилади.

Ушбу қоидадан мунтазам мавсум давомида кўпи билан уч марта фойдаланиш мумкин.

Маълумот учун, «Интер Майами» ва «Синсиннати» ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланган. Месси эса ушбу беллашувда сариқ карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» 2 ноябр куни «Ню-Энгланд Революшн»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар