Live
13
Ўзбек

«Барса» Пачони қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўради

Футбол
31 октябр, 06:10
Ҳимоячига даъвогарлар орасида «Арсенал» ва «Ман Сити» клублари ҳам бор.
«Барса» Пачони қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўради
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ва Эквадор миллий жамоаси ҳимоячиси Вилян Пачо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

25 ёшли футболчига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби қишки трансфер ойнасида эквадорлик ҳимоячини таркибга қўшиб олишни режалаштиряпти.

Пачога даъвогарлар орасида «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам бор. Улар ҳам футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Пачо Париж жамоаси сафида 2024 йил август ойидан буён тўп тепади. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача тузилган.

Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер нархини 80 миллион евро деб баҳоламоқда. «Барселона» қишда Пачо трансферини амалга ошира оладими — бу масала ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Ван Дейк «кўк-анорранглилар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айлангани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар