Live
14
Ўзбек

«МЮ» «Барселона» ва «Атлетико» футболчиларига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
31 октябр, 06:50
«Қизил иблислар» яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун Фермин Лопес ва Пабло Барриос вариантларини кўриб чиқмоқда.
«МЮ» «Барселона» ва «Атлетико» футболчиларига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида бир нечта футболчини харид қилганига қарамай, яримҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан манкунианликлар «Барселона» вакили Фермин Лопес ва Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси Пабло Барриосга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Метро журналист Маттео Мореттога таяниб хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча клублар ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти. «Барселона» ва «Атлетико» ўз футболчиларини сотишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. Шу сабабли «Манчестер Юнайтед» муқобил вариантларни излашига тўғри келиши мумкин.

Маълумот учун, Фермин Лопес ушбу мавсумда барча мусобақаларда 12 та баҳсда қатнашиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди. Пабло Барриос эса 10 та ўйинда бир гол ва битта ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Барселона Барселона
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар