«Милан» ҳимоячиси Фикаё Томори жароҳат сабаб сафдан чиқди. Англиялик футболчи «Болоня»га қарши баҳсда (2:4) шикастланган.
Журналист Жанлука Ди Марсионинг расмий сайтида хабар берилишича, футболчида сон соҳаси жароҳати аниқланган. Шу сабабли 28 ёшли ҳимоячи камида бир ой майдонга туша олмаслиги кутилмоқда.
Маълумот учун, Томори ушбу мавсумда Италия чемпионатида учта баҳсда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» навбатдаги баҳсини 31 октябр куни «Интер»га қарши ўтказади. Милан дербиси Тошкент вақти билан 1 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.