Live
4
Ўзбек

Киву: «Дербида фаворит йўқ»

Футбол
30 октябр, 15:26
Беллашув 31 октябр кунига белгиланган.
Киву: «Дербида фаворит йўқ»
Фото: Getty Images
31.10.2026, 15:45 Италия А серияси Милан Милан - : - Интер М Интер М

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «Милан»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Милан»нинг қанчалик кучли жамоа эканини яхши биламиз ва бу баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Ушбу учрашувга чемпионатнинг навбатдаги ўйини сифатида ёндашишимиз лозим. Турнир жадвалига қарамаслигимиз ва ташқи омилларга эътибор қаратмаслигимиз керак. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз шарт.

Агар «Интер» дербида олти-етти учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган бўлса, бу ҳақда ўзимизга айрим саволларни беришимиз керак. Бизга мувозанат ва юқори даражадаги мотивация зарур. Бу баҳс бошқа ўйинларга қараганда янада кўпроқ фидойиликни талаб қилади.

Дербида фаворит бўлмайди. Чунки бу ерда гап катта ғурур ҳақида кетмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам босим остида бўлади. Бундай учрашувда ғалаба қозониш ёки мағлуб бўлиш нимани англатишини яхши тушунамиз. Аммо, якунда бу ҳақда ортиқча ўйламаслигимиз керак», — дея Кивунинг сўзларидан келтиради журналист Жанлука Ди Марцио.

Маълумот учун, «Интер» дербига А Серия турнир жадвали пешқадами сифатида етиб келмоқда. Киву шогирдлари тўққизта учрашувда 25 очко жамғарган. Бешинчи ўринда бораётган «Милан» эса «нерадзурри»дан 7 очко ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар