Урганчда «Хоразм» «Пахтакор»ни қабул қилди. Муросасиз ўтган учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди ва мезбонлар яна мағлубиятга учрадилар.
Беллашувдан кейин «Хоразм» устози Вали Султонов матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. Тўғри, учрашув ниҳоятда қизиқарли ўтди. Билмадим, биз ютиш учун яна қанақа ўйнашимиз керак? Шунга ҳайрон қоляпман. Футболчилар жонини бериб, жуда зўр ўйнашди. Кўрсатмаларни яхши бажаришди. Барчасига раҳмат айтаман. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат. Бу билан тўхтаб қолмаймиз, олдимизда яна ўйинларимиз бор. Режаларимиз катта. Барибир жамоамизни Суперлигада олиб қолмоқчимиз.
- Бугунги ўйинга режангиз нечоғли ўхшади?
- Режамиз – ғалаба учун чиққандик. Ҳақиқатан имкониятларимиз бўлди. Охирида ўтказиб юбордик. Биз ҳам гол урдик. Йигитлар яхши ўйнашди. Нима дейишни ҳам билмадим.
- «Хоразм» дарвозабони Умиджон Эргашев ҳақида фикрингиз?
- Умиджонга раҳмат, яхши ўйнади. Бугун барча футболчиларга раҳмат, барчаси 100 фоиз яхши ўйнашди. Тўғри, омад ҳам бўлиши керак-да. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз, сафарда ўйнаймиз. Мухлислар бизга ишонишсин, барибир «Хоразм» жамоасини юксалтирамиз», - дея Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Вали Султонов: «Билмадим, биз ютишимиз учун яна қанақа ўйнашимиз керак?»
Эксклюзив
30 октябр, 13:55
«Хоразм» бош мураббийи «Пахтакор»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Фото: Xorazm PFC
30.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Хоразм
0
:
1
Пахтакор