Бугун
50
Ўзбек

Эмилиан Карас: «Ушбу майдонда футболдан кўра регби ўйнаш мумкин»

Футбол
26 октябр, 23:00
    29
«Пахтакор» мураббийи «Эйр Форс»га қарши ўйиндаги мағлубият сабабларини изоҳлади.
Эмилиан Карас: «Ушбу майдонда футболдан кўра регби ўйнаш мумкин»
Фото: FC Pakhtakor
26.10.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya 1 : 0 Пахтакор Пахтакор

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган «Эйр Форс» — «Пахтакор» ўйини (1:0)дан кейин тошкентликлар мураббийи Эмилиан Карас матбуот анжуманида қатнашди.

«Баҳсдан аввал майдон муаммо туғдириши мумкинлигини билардик. Бу ерда кам хато қилган жамоа ютарди.

Афсуски, биз бунга йўл қўйдик ва рақиб бундан фойдаланди. Майдонга мослашиб ўйнай олмадик. Ушбу майдонда футболдан кўра регби ўйнаш мумкин.

Мезбонларда ғалабага хоҳиш жуда юқори бўлди. Бутун жамоа охирги дақиқагача шунга ҳаракат қилди.

Футболда ҳам ҳаётдаги каби яхши ва ёмон лаҳзалар бўлади. Бу барчада юз беради. Ҳозир руҳий тушкунликдан чиқишга интиламиз», — деди мутахассис.

Маълумот ўрнида, ушбу натижадан сўнг 2 очкоси бор «шерлар» 12-ўринга тушиб кетишди. Ироқ клуби эса очколарини 3 тага етказиб, сўнгги 16-поғонадан 10-ўринга кўтарилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

29 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар