Бугун
50
Ўзбек

Венсан Гарсия: «Менимча, жаҳон чемпионлари ичида овозлар Родри ва Ямал ўртасида тақсимланди»

Футбол
27 октябр, 00:25
    21
France Football бош муҳаррири Ламиннинг совринни нега қўлга кирита олмагани ҳақида гапирди.
Венсан Гарсия: «Менимча, жаҳон чемпионлари ичида овозлар Родри ва Ямал ўртасида тақсимланди»
Фото: Getty Images

France Football бош муҳаррири ва «Олтин тўп» мукофоти раҳбари Венсан Гарсия «Барселона» ҳамда Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямалнинг совринни қўлга кирита олмаганига Родри ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини айтди.

Унинг фикрича, Испания миллий жамоаси футболчилари ўртасида овозлар тақсимланиб кетгани Ямалнинг имкониятларига таъсир қилган. Якунда Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ғолиб бўлди, Ямал учинчи, Родри эса тўртинчи ўринни эгаллади.

«Менимча, жаҳон чемпиони бўлган Испания миллий жамоасида овозлар Родри ва Ламин Ямал ўртасида тақсимланди.

Овоз бериш жараёнида Родри Ламинга берилиши мумкин бўлган овозларнинг бир қисмини ўзига оғдирган деб ўйлайман.

Испаниялик футболчилар учун берилган овозлар бўлиниб кетди. Бундан ташқари, Испания миллий жамоаси жаҳон чемпионатида яхлит жамоа сифатида ҳаракат қилди. Шу боис алоҳида бир футболчининг индивидуал ютуғини ажратиб кўрсатиш қийин бўлди.

Ламин Ямал жаҳон чемпионига айланди, аммо атиги бир гол урди ва мусобақани жароҳат билан бошлади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига испаниялик футболчилардан бирини танлаш осон бўлмади. Мен ҳам ғолиб бўлмаган футболчига овоз бердим. Назаримда, у ҳам мукофотга лойиқ эди. Бу ҳақда шанба куни билиб оласиз.

Ҳарри Кейнга келсак, у ҳақиқатан ҳам буюк тўпурар. Эҳтимол, ҳакамлар ҳайъати аъзолари уни барча номзодлар орасида энг яхши уйғунлашган фазилатларни намоён этган футболчи деб ҳисоблашгандир», — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Sport.es нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар