Англия пойтахти Лондонда «Олтин тўп-2026» маросими бўлиб ўтмоқда.
Маросимда йилнинг энг яхши дарвозабони ҳам аниқланди ва Лев Яшин соврини Билбаонинг «Атлетик» клуби посбони Унаи Симонга насиб этди.
Испания миллий жамоасининг 29 ёшли аъзоси ёзда ўтган мундиалда «қизил фурия» билан Жаҳон чемпионига айланди. У турнирда атиги бир бор тўп ўтказиб юборди.
Симон соврин учун курашда Тибо Куртуа («Реал»), Эмилиано Мартинес («Челси»), Матвей Сафонов («ПСЖ») ва Давид Райяни («Арсенал») ортда қолдирди.
Аёллар ўртасида эса «Барселона» клуби аъзоси Ката Колл энг яхши дарвозабонга айланди.
Унаи Симон — йилнинг энг яхши дарвозабони
Футбол
26 октябр, 17:40
13
Испания миллий жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган «Атлетик» посбони Лев Яшин совринини қўлга киритди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади