Лондондаги «Palladium» театрида «Олтин тўп-2026» маросими бўлиб ўтмоқда.
Бош совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда.
Йилнинг энг яхши клуби сифатида қаторасига иккинчи бор «ПСЖ» эътироф этилди. Франция жамоаси ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси, Лига 1 ва Франция суперкубогида ғолиб бўлганди.
Энг яхши аёллар клуби соврини эса ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган «Барселона»га берилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «ПСЖ» (эркаклар) ва «Арсенал» (аёллар) энг яхши клублар деб топилган.
«ПСЖ» — қаторасига иккинчи йил энг яхши клуб
Футбол
26 октябр, 18:00
11
Аёллар ўртасида эса «Барселона» эътироф этилди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади