Live
5
Ўзбек

«Олтин тўп» сайтида Ямал, Мбаппе ва Кейннинг совринни ютишига бағишланган мақолалар пайдо бўлди

Футбол
26 октябр, 15:15
Манбаларга кўра, ташкилотчилар сайтдаги «хатолик»дан «шок ҳолатида».
«Олтин тўп» сайтида Ямал, Мбаппе ва Кейннинг совринни ютишига бағишланган мақолалар пайдо бўлди
Foto: Getty Images

«Олтин тўп» сайтида турли футболчиларнинг ғалабаси ҳақидаги мақолалар пайдо бўлди, сўнг улар ўчирилди.

France Football нашри талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотни топшириш маросими 26 октябр куни (Тошкент вақти билан 27 октябрга ўтганда) Лондонда бўлиб ўтади.

Тадбир бошланишидан бироз олдин «Олтин тўп»нинг расмий сайтида мукофот соҳиблари ҳақида учта турли мақола пайдо бўлди: улардан бири Ҳарри Кейн, иккинчиси Килиан Мбаппе, учинчиси эса Ламин Ямалга бағишланганди.

Daily Mail журналисти Нейтан Солтнинг ёзишича, ташкилотчилар «шок ҳолатида» ва юз берган воқеа сабабларини аниқлаш учун текширув олиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар