Туркия чемпионатининг 9-турида «Башакшеҳир» сафарда «Бешиктош»га имкониятни бой берди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибдан ўрин олиб, 75 дақиқада ҳаракат қилди. Яримҳимоячи Аббос Файзуллаев эса қаторасига иккинчи ўйинда захирада қолдирилди.
«Бешиктош» очколарини 18 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Башакшеҳир» эса 11 очко билан 12-поғонада қолди.
Туркия Суперлигаси. 9-тур
Бешиктош — Башакшеҳир 2:0
26 октябр, «Tupras Stadium»
Голлар: Оҳ Ҳён Гю (76), Олайтан (89).
Бешиктош — Нюбел, Мурилло, Агбаду, Топчу, Йилмаз, Ндиди (Оҳ Ҳён Гю, 65), Черний (Поку, 58), Олайтан, Ўзжан, Троссар, Влаҳович.
Башакшеҳир — Шенгезер, Карбовник, Байрам, Ба (Гурелер, 46), Харебашвили, Кемен, Гунеш (Зелке, 78), Олсен, Сари (Брнич, 60), ШОМУРОДОВ (Йилдирим, 75), Бозок (Калужински, 46).
Огоҳлантиришлар: Ба (37), Карбовник (59), Троссар (61).
Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» «Бешиктош»га ютқазди, Элдор 75 дақиқа ўйнади
Футбол
26 октябр, 13:56
7
Аббос эса қаторасига иккинчи баҳсда захирада қолдирилди.
Foto: Basaksehir
26.10.2026
FT
Туркия Суперлигаси
Бешикташ
2
:
0
Истанбул Башакшaҳар
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади