Live
3
Ўзбек

Кварацхелия «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига бормайди

Футбол
26 октябр, 10:15
Грузиялик футболчининг тадбирда қатнашишига жиддий жароҳати тўсқинлик қилмоқда.
Кварацхелия «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига бормайди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси Лондонда бўлиб ўтадиган «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига бора олмайди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Қайд этилишича, грузиялик футболчининг тадбирда қатнашишига жиддий жароҳати тўсқинлик қилмоқда. Кварацхелия «Барселона»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида (4:2) ўнг тиззасидаги олд хочсимон боғламдан жароҳат олган.

25 ёшли вингер ҳафта бошида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида операция қилинади. Шу сабабли у маросимда иштирок эта олмайди.

«ПСЖ»нинг яна бир вингери Усмон Дембеле эса Лондонга боради. Амалдаги «Олтин тўп» соҳиби маросимга тахминан 15 нафар яқини билан ташриф буюриши кутилмоқда.

Парижликлар сардори Маркиниос ҳам Буюк Британияга йўл олмайди. «Барселона»га қарши баҳсда сон қисмидан жароҳат олган ҳимоячи бугун, 26 октябр куни кечқурун «ПСЖ» — «Лион» учрашувини стадиондан томоша қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар