«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа жароҳат олган Хвича Кварацхелиянинг ўрнига янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштираётганига муносабат билдирди. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
«Ҳар қандай жароҳат янги футболчилар билан шартнома имзолаш кераклигини англатмайди. Мавсум бошида жиддий жароҳатлар бўлса ҳам, барчасига бардош бера олишимизни айтгандим. Бироқ биз имкониятларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Бу бизда мавжуд вариантлардан бири», — деди Энрике.
Кварацхелия Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида «Барселона»га қарши кечган (4:2) баҳсда ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олган. Грузиялик ҳужумчи 59-дақиқада алмаштирилган.
Маълумот учун, мазкур жароҳат Кварацхелиянинг узоқ муддатга сафдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси умумий босқичида «Барселона»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.