Live
17
Ўзбек

Флик «Эл Класико» олдидан йўқотишлар ҳақида: «Уларнинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасмиз»

Футбол
24 октябр, 09:00
«Барселона» бош мураббийи Жюл Кунде ва Дани Олмонинг ҳолати ҳақида гапирди.
Флик «Эл Класико» олдидан йўқотишлар ҳақида: «Уларнинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасмиз»
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 10-тури доирасида «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан жамоанинг таркиб билан боғлиқ вазияти ҳақида фикр билдирди.

«Кунде эртага ўйнамайди. Биз унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасмиз. Олмо? У ажойиб формада эди, аммо омади келмади. Унинг сафдан чиққани жуда ачинарли, лекин вазиятни қабул қилишимиз керак. Дани бир нечта баҳсни ўтказиб юборади. Бизда Фермин Лопес бор, аммо Олмо етишмайди», — деди Флик журналистларга.

Каталонияликлар сафида Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия ва Руни Баржи ҳам жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига доирасидаги дастлабки 10 турда очко йўқотмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Реал» баҳси бугун, 25 октябр куни Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар