Live
14
Ўзбек

«Реал» ТВ «Барселона» фойдасига ҳакамлик қилинаётганини иддао қилди

Футбол
24 октябр, 07:30
Мадрид клуби телеканали «Эл Класико» олдидан мурожаат билан чиқди.
«Реал» ТВ «Барселона» фойдасига ҳакамлик қилинаётганини иддао қилди
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» клубига тегишли Real Madrid TV телеканали «Барселона» билан ўйинлардаги ҳакамликни танқид қилди. Канал вакиллари 2000 йилдан буён «Эл Класико»ларда қайд этилган четлатишлар, бекор қилинган голлар ва белгиланмаган пеналтиларни мисол қилиб келтирди.

«2000 йилдан бери «Эл Класико»ларда «Барселона»нинг 12 нафар, «Реал»нинг эса 23 нафар футболчиси майдондан четлатилган. Бу деярли икки баравар фарқ ва кўплаб вазиятларни қайта кўриб чиқсак, ғайритабиий ҳолат. Бускетс, Гави ва де Йонг қизил карточка олиши керак бўлган вазиятлар ҳам бўлган.

«Барселона»нинг тўртта голи, «Реал»нинг эса 20 та голи бекор қилинган. Бизнинг голларимиз ноҳақ бекор қилинган, рақибникилар эса ноҳақ ҳисобга олинган. Бу — можаро. Уларга офсайд ва қоидабузарликдан кейин урилган голлар ҳам ҳисобланган.

Бизнинг фойдамизга кўплаб пеналтилар белгиланмаган. Рақиб фойдасига эса ҳатто симуляциялар учун ҳам пеналти белгиланади. «Эл Класико»лардаги ҳакамлик билан боғлиқ ғайритабиий ҳолатлар доимо бир томонга оғади», — дейилади Real Madrid TV эфиридаги чиқишда.

Телеканал вакиллари, шунингдек, «Барселона» футболчиларининг ҳакамлар билан алоқалари ҳақида кескин фикрлар билдирган.

Маълумот учун, келтирилган рақамлар ва айбловлар Real Madrid TV вакилларининг баёнотига асосланган. Улар мустақил равишда тасдиқланган хулосалар сифатида тақдим этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги «Эл Класико» 25 октябр куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар