Live
11
Ўзбек

«Челси» Фермин Лопес учун 100 млн евродан кўпроқ бўлган таклиф тайёрламоқда

Футбол
24 октябр, 00:40
Лондонликлар яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятидан воз кечмаяпти.
«Челси» Фермин Лопес учун 100 млн евродан кўпроқ бўлган таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images

«Челси» ўз таркибига «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопесни қўшиб олишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ёзги трансфер ойнасидаги муваффақиятсиз уринишдан кейин Лондон клуби испаниялик футболчи номзодига қайтиш ва 100 миллион евродан кўпроқ бўлган таклиф тайёрлашни режалаштирмоқда.

Бундай катта сумма каталонияликлар раҳбариятини мураккаб танлов қаршисида қолдириши мумкин. Бироқ бунинг ўзи клуб музокараларни бошлашга рози бўлишини англатмайди. «Барселона» футболчини сақлаб қолишдан манфаатдор ва уни жамоадан кетказишни истамаяпти.

Маълумот ўрнида, Transfermarkt портали 23 ёшли яримҳимоячининг трансфер нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Фермин Лопеснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Барселона» Ферминни «Челси»га 500 миллион евро тўлансагина қўйиб юбориши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар