Live
11
Ўзбек

ОФК Инфантинонинг FIFA президенти лавозимига қайта сайланишини қўллаб-қувватлади

Футбол
23 октябр, 22:30
    17
Бунгача Африка футбол конфедерацияси ҳам амалдаги FIFA раҳбарини қўллашини билдирганди.
ОФК Инфантинонинг FIFA президенти лавозимига қайта сайланишини қўллаб-қувватлади
Фото: Getty Images

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа 23 октябр куни Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда ташкилот Жанни Инфантинога FIFA президенти лавозимига қайта сайланишида ёрдам беришини маълум қилди.

Унинг айтишича, томонлар ўртасида аввал келишмовчиликлар бўлган, аммо бу масалаларни Инфантинога янги мандат олишда кўмаклашишдан ажратиш лозим. Ал-Ҳалифа сўнгги кунларда Цюрихда ўтказилган учрашувда ўзаро тушунишга эришилганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Осиё футбол оиласи бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ва Инфантинони қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бунгача Африка футбол конфедерацияси ҳам амалдаги FIFA раҳбарини қўллашини билдирганди. Қайд этиш лозим, президентлик сайлови 2027 йил март ойида Марокашда ўтказилади. Номзодларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2026 йил 18 ноябрда тугайди.

Аввалроқ Инфантино FIFA ҳисоботида кўрсатилмаган қўшимча тўловлар олган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар