Live
11
Ўзбек

Левандовски: «Энди ёш футболчилар учун юқори даражада узоқ вақт қолиш қийинлашади»

Футбол
24 октябр, 01:55
Полшалик ҳужумчи ҳозирги ёш футболчиларда иштиёқ эрта йўқолиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Левандовски: «Энди ёш футболчилар учун юқори даражада узоқ вақт қолиш қийинлашади»
Фото: Getty Images

«Чикаго Файр» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг фикрича, ҳозирги ёш футболчилар учун кўп йиллар давомида юқори савияда ўйнаш аввалги авлод вакилларига нисбатан қийинроқ бўлади.

«Менимча, келажакда бизнинг авлодимиз каби узоқ вақт давомида юқори чўққида қолишнинг имкони бўлмайди. Илгари катта мақсадларга эришиш учун йиллар керак бўларди.

Биз ўз имкониятимизни кутишимиз ва аста-секин ривожланишимизга тўғри келарди. Ҳозир эса ёш футболчилар анча эрта муваффақиятга эришмоқда.

Улар юқори даражага тезроқ чиқишмоқда, аммо бу ўша даражада узоқ вақт қолишларини англатмайди. Футболчилар ҳам инсон, йиллар давомида ўз имкониятларининг энг юқори чегарасида ҳаракат қилиш жуда қийин. Нафақат жисмоний ҳолат, балки руҳий саломатликни ҳам назорат қилиш керак.

Фаолият бошида кўп нарса яхши кечса, ҳатто бунинг ортида катта меҳнат турган бўлса ҳам вақт ўтиши билан ғалабаларга бўлган аввалги иштиёқ йўқолиши мумкин.

Шунда энг яхшилар қаторида қолиш анча қийинлашади. Қачондир футболчи муваффақият учун зарур бўлган ғалабага чанқоқликни йўқотиши мумкин», — дея Левандовскининг сўзларини келтиради The Athletic.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чикаго Файр Чикаго Файр
Бугунги янгиликлар