«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик мавсум охирига қадар ўз лавозимида қолиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Маълум қилинишича, мавсум бошида манчестерликларнинг омадсиз ўйинлари фонида Кэррикнинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар кучайган. Бу гап-сўзлар ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигасида «Комо»дан 1:4 ҳисобида учралган йирик мағлубиятдан кейин янада авж олди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти мураббийга ишонишда давом этмоқда.
Қайд этилишича, Кэррик ўз лавозимини узоқ муддат сақлаб қолиши учун яқин 2-3 та учрашувда ижобий натижалар қайд этиши керак. Олдинда «Манчестер Юнайтед»ни АПЛ доирасида «Борнмут» ва «Челси»га қарши ўйинлар, шунингдек, Чемпионлар Лигасида «Рома» билан баҳс кутмоқда.
Маълумот ўрнида, «қизил иблислар» АПЛнинг 7 туридан кейин 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.