«Челси» ва «Тоттенҳэм» клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга тайёр. Бу ҳақда The Times журналисти Пол Хирст маълум қилди.
Манбага кўра, италиялик 57 ёшли мутахассис «қизил иблислар» раҳбариятига жамоани бошқариш истаги борлигини маълум қилган. Бироқ клубдагилар Контенинг юқори маошидан хавотирга тушган. Мураббий «Манчестер Юнайтед»ни бошқарадиган бўлса, йилига қарийб 12 миллион евро атрофида маош талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Антонионинг сўнгги иш жойи «Наполи» бўлган. Конте ушбу жамоани 2024 йилдан 2026 йилгача бошқарган.
Маълумот учун, «МЮ» Англия Премер-лигасининг дастлабки етти туридан сўнг етти очко тўплаб, 13-ўринда бормоқда.
Аввалроқ манкунианликлар амалдаги мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.