Конференциялар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Лугано» клуби сафарда «Хетафе»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳснинг 2-дақиқасида Иван Асон мезбонларни олдинга олиб çиқди. Бироқ «Лугано» Албиан Аетининг дубли ва Янис Симинянининг голи эвазига танаффусга 3:1 ҳисобидаги устунлик билан йöл олди.
Иккинçи бўлимда Уран Бислими меҳмонларнинг 4-голини киритди. «Хетафе» сафида Борха Майорал ҳисобни қисқартирган бöлса, Кевин Беренс якуний натижани ўрнатди — 5:2.
Учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов 75-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Бу ғалабадан сўнг швейцарияликлар 6 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Конференциялар лигаси. 2-тур
Хетафе – Лугано 2:5
Голлар: Асон 2, Майорал 74 – Айети 3, 26, Симиняни 7, Бислими 50, Беренс 90+2
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади