2027 йили Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича FIFA U20 жаҳон чемпионатининг саналари эълон қилинди.
Унга кўра, ёшлар ўртасидаги мундиал 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Унда 6 қитъадан 24 та жамоа иштирок этади.
Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U 20 жамоаси ҳам мусобақада мезбон сифатида иштирок этади. 2025 йилги мусобақага Чили мезбонлик қилган. Марокаш ёшлари ғолибликни қўлга киритган. Аргентина иккинчи ўринни эгаллаганди. Колумбия эса 3-ўрин билан чекланганди.