Live
4
Ўзбек

Фоден ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди

Футбол
22 октябр, 10:28
    4
«Манчестер Сити» футболчиси АЕКга қарши баҳсда ҳет-трикка эришди.
Фоден ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

«Шаҳарликлар» футболчиси Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида АЕКга қарши учрашувда (5:1) учта гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.

Овоз бериш жараёнида Фоден «Комо» яримҳимоячиси Нико Пас, «Ливерпул» футболчиси Рио Нгумоа ва «Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминайни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Фил бу мавсумда барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда иштирок этиб, тўртта гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар