«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Премер-лигасининг 8-турида «Астон Вилла»га қарши кечадиган баҳс олдидан рақиб устози Унаи Эмери ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини City Хtrа нашри келтирмоқда.
«Мен Унаи Эмерини жуда ҳурмат қиламан. У ишлаган барча жамоаларда ўзини аъло даражада намоён этган. У фантастик мураббий. Унинг жуда яхши жамоаси бор ва бу жамоани ўйин услубидан осонгина таниб олиш мумкин. Улар нимага интилаётганини кўриш мумкин.
«Астон Вилла» тўпсиз ўйинда жуда юқори шиддат билан ҳаракат қилади. Ишончим комилки, «Манчестер Сити»ни жуда оғир баҳс кутмоқда», — деди Мареска.
Маълумот учун, «Астон Вилла» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс 24 октябр, шанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.